мезон
билан улашинг
1. эскирган Тарози, ўлчов.
-
Мезон тошлари.
2. кўчма Таққослаш ёки баҳолаш учун ўлчов, андоза.
-
Меҳнат — киши қадр-қийматининг мезонидир.
-
Дарвешали ҳар ишга бел боғлар экансиз, элнинг манфаат ва заруриятини ўзингиз учун бир мезон деб билинг. Ойбек, Навоий
3. катта) астр. (М — Ўн икки буржнинг бири, Савр ва Саратон буржлари ўртасида жойлашган.
4. Шамсия йил ҳисобида еттинчи ойнинг арабча номи (22 сентябрь — 21 октябрь даврига тўғри келади).
-
Наврўздан сўнг қиш бўлмас, мезондан сўнг ёз бўлмас. Мақол
5. Баъзи ўсимликларнинг кузда ҳавода сузиб юрадиган, ўргимчак уясига ўхшаш спора ташувчилари.
-
Куз келди. Сувлар ариқ-да ойнадек тиниқ шилдиради, кўкда мезонлар сузди. Ш. Ғуломов, Ташаббус
6. Узоқ чўзилган ёз, иссиқ куз.
МЕЗОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MEZON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мезон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар