минг
билан улашинг
1. 1000 рақами ва шу рақам билан ифодаланган сон, миқдор.
-
Мингни мингга қўшмоқ. Минг сўм пул. Минг киши.
2. Кўп, кўпдан-кўп, жуда.
-
Мингдан-минг рози бўлмоқ. Минг яшамоқ.
-
Фотима амакисининг авзойини кўриб, келганига минг пушаймон қилди. П. Турсун, Ўқитувчи
3. Ҳар қанча.
-
Сен минг чиройли бўлма — етимсан. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Минг дод денглар, минг фарёд денглар, беҳуда! Ойбек, Танланган асарлар
-
Сизнинг ўрнингизда бўлак одам бўлганда, минг ёмон кўрса ҳам бир бориб, ўша бечорани юпатиб келар эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
минг сўзи қатнашган жумлалар:
Минг қилса (ҳам)
-
Қандай бўлар эди. Фарзандда, минг қилса. Ҳамза, Танланган асарлар
МИНГ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MING сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
минг сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар