меш
билан улашинг
1. Сув, қимиз ва шу кабилар суюқ нарсалар солиб қўйиладиган, ташиладиган тери; саноч.
-
Мангқишлоққа тушиб, қозоқлар овулидан бир меш қимиз олиб чиқишди. М. Мансуров, Ёмби
-
Битта жангчи челакдаги сувни мешга авайлаб қуйди. К. Яшин, Ҳамза
2. Оёқ кийими астари, супра ва шу кабилар нарсалар учун ишлатиладиган жўн қўй тери.
-
Хотин, қорилган хамирни меш супрага ўраб, устига серпахта кўрпани ёпгандан кейин, ерда турган чўян обдастадан қўлини ювмоқчи бўлди. С. Айний, Дохунда
3. кўчма с.т. Мешга ўхшаш; дўмбоқ, думалоқ (қоринга нисбатан).
-
Хўрандалар ҳақини уриб, қорни кўпчиб меш бўлди. Муштум
МЕШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MESH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
меш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар