мижоз
билан улашинг
1. Сотувчига нисбатан доимий харидор ва шу харидорга нисбатан сотувчи.
-
Мижозингдан айрилгинг келса, насияга мол бер. Мақол
-
У [сизга] ҳар кун эрталаб қаймоқ олиб келадиган мижоз эди. П. Турсун, Ўқитувчи
2. Бирор иш-юмуш билан доим алоқада бўлган шахс.
-
Ўша китобда Роҳат чойхонаси мижозларининг ғалати ҳазил-мутойибалари, ичак узди латифалари-ю тагдор қочириқларини қаламга олган эдим. Муштум
-
Муллажон ака ихлос билан соқол қирар эканлар, мижозга тушунтира кетдилар. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
МИЖОЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MIJOZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мижоз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар