мижғов
билан улашинг
1. Бир ишни дадиллик билан қила олмайдиган; ланж, мағзава.
-
Бир мақсади йўқ, мужмал-у мижғов такасалтанг. Ҳабибий
-
Ҳаётда унингдек иккиланувчи мижғов кишини кўрмаган эди. Ш. Холмирзаев, Қил кўприк.
2. Хархашаси кўп; инжиқ.
-
Жайдари ғўзадай мижғов, расво экинни деҳқон боласи билмаса керак. Ғ. Ғулом, Алимқулнинг қарзи
3. кам қўлл. Мижғиловчи, мижғилаб турувчи.
-
Фаттоҳ Улмасбоевнинг қорнида яна ўша эски мижғов оғриқ бошланди. Ў. Усмонов, Сирли соҳил
мижғов сўзи қатнашган жумлалар:
Мижғов гап
-
Мижғов гапни ёқтирмайдиган, бир сўзли бу заҳар полковникка муддаосини очиқ айтишга мажбур бўлди. Ш. Тошматов, Эрк қуши
МИЖҒОВ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MIJG‘OV сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мижғов сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар