молия
билан улашинг
1. иқт. Мақсадли пул фондларини ҳосил этиш, жамлаш, тақсимлаш ва ишлатиш юзасидан пайдо бўладиган иқтисодий муносабатлар мажмуи; пул маблағларини шакллантириш, тақсимлаш, уларни сарф қилиш, ишлатиш тизими.
-
Молия йили. Молия капитали. Молия тизими.
2. Бирор шахс, оила, жамоа, муассаса, ташкилот ёки давлат тасарруфидаги пул маблағлари.
-
Корхона молияси.
3. сўзлашув тили Шундай (молия 1) ишлар билан шуғулланувчи давлат органи.
-
Қишлоқ одамларининг айтишича, Исмоилов молиядан яширинча устахона очиб, ясаган буюмларини қиммат баҳога пуллар экан. Газетадан
-
Кира қиляпсан, деб молияга ёзиб беришдан ҳам тоймайди булар. С. Анорбоев, Оқсой
МОЛИЯ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MOLIYA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
молия сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар