мувозанат
билан улашинг
1. у* — таққослаш; тенглаштириш; тартибли бошқариш) 1 Жисмларнинг қарама-қарши йўналган тенг кучлар таъсиридаги тинч, турғун ҳолати.
-
Туркун мувозанат (физ.). Мувозанат сақламоқ
2. кўчма Қарама-қарши кучларнинг, ҳодисаларнинг тенглашуви, уйғунлашуви туфайли содир бўладиган нисбий турғунлик, осойишталик.
-
Сиёсий кучлар мувозанати.
-
Аҳмад Собирни исёнкор, ҳаётдаги бир хилликка турғун мувозанатга қарши курашчи сифатида тасаввур қилганди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
3. Киши қаддининг тўғри (меъёрий) туриш ҳолати, шундай ҳолатни тутиш имкони.
-
От қаттиқ кишнаб, сапчиди. Йигитали мувозанатни сақлай олмай, ёнбошига гуп этиб йиқилди. Т. Малик, Ажаб дунё
-
Бўғин-бўғинлари ловуллаб ёнмоқда. Мувозанатини ҳам тутиб қолишга қурби етмаётир. Ж. Абдуллахонов, Тўфон
МУВОЗАНАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MUVOZANAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мувозанат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар