нам
билан улашинг
1. от Бирор нарса таркибидаги ёки унга шимилган, сингиган сув.
-
Нам емоқ,. Нам тортмоқ. Ернинг нами қочибди. Тупроқдаги намни сақлаш чоралари.
2. Сув; суюқлик.
-
Нам кўрмайин, қақраб бу чўллар Асрларни кутиб олганлар. \. Олимжон
-
Бодринг — иссиқсевар, ёруғсевар ва намга талабчан ўсимлик. Фан ва турмуш
3. сифатдош Сув шимган; ҳўл.
-
Нам рўмол.
-
Оёқ остидаги нам тупроқдан инсон учун жуда яқин, қон-қариндошлик иси димоққа уриларди. С. Анорбоев, Оқсой
-
Раҳимберди нам кўзларини артиб: — илғаганим йўқ, ўғлим, — деб жавоб берди. Х. Тўхтабоев, Шонли авлод
нам сўзи қатнашган жумлалар:
Нам юқтирмас
НАМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
NAM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
нам сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар