нок
билан улашинг
1. Узоқ, яшовчан, меваси турли ранг, шакл ва вазнда бўлган, ёғочи қаттиқ дарахт.
-
Боғнинг турли жойларида ҳар хил мевали дарахтлар: нок, ўрик, беҳи, жийда ва ҳоказо анчагина. Ойбек, Танланган асарлар
-
Шокирали бува ҳовлисидаги катта нок салқинида эски тўшакка ёнбошлаб ётган экан. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
2. Шу дарахтнинг меваси.
-
Хонтахтага терилган ликопчаларда ранг-баранг қанд-қурс, конфетлар, биллур идишларда олча, узум, нокдан қайнатилган мурабболар, қулупнай қиёми. С. Анорбоев, Оқсой
НОК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
NOK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
нок сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар