номус
билан улашинг
1. Кишининг ўз обрўйини улуғлаш ва ардоқлаш ҳис-туйғуси; орият, диёнат, виждон.
-
Номусини ерга букмоқ. Номус ва ғайрати бор одам меҳнатдан қўрқмайди. Нодон билан юрма, Номусингни букма. Мақол
2. Хижолат тортиш ҳис-туйғуси; уят-андиша, шарм, ҳаё, ор.
-
Номусга қўймоқ.
-
[Жамила:] Ҳаё беномусда бўлмайди! Ҳаёсизда номус бўлмайди. Ҳамза, Бой ила хизматчи
-
Номус! Номус эр кишини ўлдиради-я! Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
[Ҳайитжон:] Отаси бечора бўлса, қанча вақт эл-халқдан номус қилганидан, аллақандай шаҳарларга бадарға бўлиб, яқинда келди. Ҳамза, Паранжи сирлари
3. Қиз поклиги, бокиралик, иффат, қизлик.
-
Бахтсиз оналарнинг кўз ёшлари, болаларнинг, қизларнинг таҳқирланган номуси учун сўнгги нафасгача курашинг. Ўлим, тиз чўкиш йўқ! Ойбек, Қуёш қораймас
-
Агар ит тегмаган бўлса, покман, номусим жойида десанг, кел, бери кел. М. Мансуров, Ёмби
номус сўзи қатнашган жумлалар:
Номусга тегиш
НОМУС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
NOMUS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
номус сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар