нонхўр
билан улашинг
1. Нонни яхши кўрадиган, кўп нон ейдиган.
-
Худоё, раҳматингдан ўргилай, ошхўрга ош, нонхўрга нон еткизурсан. Ҳамза, Майсаранинг иши
2. Бирор оила бошлиғининг таъминотида, қарамоғида бўлган киши; хўранда, жон.
-
[Нарзи тоға] Энди олтита нонхўрдан иборат жўжабирдай рўзғорининг жони учун ўз ажалидан бир қўрқса, довюрак ҳамроҳининг жони учун минг карра қўрқади. Ш. Тошматов, Эрк қуши
3. кўчма нафр. Текинтомоқ, текинхўр.
-
Ўз уйида бир нонхўр ортиши махдумга, албатта, ёқмас эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
НОНХЎР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
NONXO‘R сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
нонхўр сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар