нос
билан улашинг
Тамакидан тайёрланадиган ва тил тагига ташлаб ёки бурунга искаб чекиладиган нарса.
-
Бектемир қўлбола носдан бир чимдим тил тагига ташлаб, кейин тупурди. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Холмирза ака ичидан: Шу ғайратинг, шу ҳимматинг бўлса, икки йилда хирмонтепадан аниқ айриламиз, деб ўйлайди, бурнига нос искаб олади. А. Қодирий, Обид кетмон
нос сўзи қатнашган жумлалар:
Оғзига нос солмоқ айн. оғзига толқон солмоқ
-
Оғзингга нос солиб ўтирасанми, Холиқ! Гапирсанг-чи! Ш. Ризо, Қор ёғди, излар босилди
Носвой айн. нос
-
Қоратой, бир танга пул топиладими сенда. Носвой йўқ, эртадан бери хумориман. Ойбек, Танланган асарлар
-
Аравакаш чол носвой чекиб, отни қамчи билан астагина уриб қўяди. Ойбек, Болалик
НОС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
NOS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
нос сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар