ўсма
билан улашинг
1. Узун чўзинчоқ тўқ яшил баргли, крестгуллилар оиласига мансуб икки йиллик ўтсимон ўсимлик.
-
Қиш бошланишида ҳамма ток кўмса, Маликахон ўсмасини кўмар, чиллада ҳам унинг ҳовлисида ўсма баҳордагидек кўкариб ётарди. С. Зуннунова, Гулхан
2. Шундай ўсимликнинг баргидан сиқиб олиниб, қош ва киприкларга қўйиш (сур-тиш) учун ишлатиладиган қора-яшил рангли суюқлик.
-
Унинг ҳозиргина қўйган ўсмаси чаккасига оқиб тушган эди. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
тиббий Организмдаги ўзгарган ва ўзининг одатдаги шакли ҳамда вазифасини йўқотган ҳужайралардан иборат тўқималарнинг зўр бериб ўсиб кетиши.
-
Жигар ўсмаси. Мия ўсмаси.
-
Тажрибалардан маълум бўлдики, кобранинг заҳари ҳатто рак ўсмасини ҳам ўсишдан тўхтата олар экан. Фан ва турмуш
ЎСМА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘SMA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўсма сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар