офтоб
билан улашинг
1. Қуёш, кун.
-
Одамнинг юзи офтобдан иссиқ. Мақол
-
Офтоб чиқди оламга, Югуриб бордим холамга. Фольклор
-
Палатага кирдик. Шу пайт офтоб яна булут остига кирди-ю, палатани шом қоронғилиги босди. А. Қаҳҳор, Минг бир жон
2. Қуёш тарқатаётган нур; қуёш ҳарорати.
-
Танаси икки катта қулочга сиғмайдиган бир туп сада теваракка тангадай офтоб туширмайди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Устидаги гимнастёркаси ёмғирда ювилиб, офтобда ўнгиб, оқариб кетган эди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Аям мени бундақа офтобда жизғинак бўлиш учун туққан эмас. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
3. Қуёш нури тушиб турган, қуёш иситиб турган жой.
-
Офтобда исинмоқ. Текинга мушук ҳам офтобга чиқмайди. Мақол
-
Умрида қармоқ ушламаган чоллар офтобда ўтириб, тўр ямашга тушишди. А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси
-
Кўм-кўк барглар орасида тизилиб, ғуч-ғуч бўлиб, офтобда садафдек ярқираб турган тутни кўриб, жувоннинг ҳам оғзи сув очди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
4. кўчма Ёритувчи, янгилик киритувчи, ўзгартирувчи.
-
Сизга ўхшаган аёлларимизнинг ҳар бири қора кун ичида ётган минглаб хотин-қизларимизнинг рўзғорига офтоб бўлиб кириб боришяпти. С. Зуннунова, Олов
офтоб сўзи қатнашган жумлалар:
Офтоби оламтоб
Офтоб урмоқ
(Орқасига) офтоб тегди
-
Мана энди мирзам оталиқ қилиб, ўрдадан бирор иш топиб берсалар, тақсиримга ҳам офтоб тегса ажаб эмас. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
ОФТОБ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OFTOB сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
офтоб сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар