опа
билан улашинг
1. Бир ота-онадан туғилган фарзандлар ичида ўзидан кичикларга (укаларга, сингилларга) нисбатан катта қиз.
-
Опаси эрга текканда, Адолат ўн бир яшар қиз эди. А. Қаҳҳор, Қизлар
-
Низомжон опасига кўринмай, ёнғоқ орқасидан айланиб ўтиб кетди. С. Аҳмад, Уфқ.
2. Ўзидан катта, баъзан кичик аёлларга ҳурмат юзасидан уларнинг исмига қўшиб ишлатилади, масалан,
-
Мастура опа, Малика она.
-
Раис опа ҳам шу ерда бўлсалар керак. С. Аҳмад, Уфқ
-
Йўқ, Мўттихон опа, бу ишни кечиктирманг, жон Мўттихон опа. С. Зуннунова, Олов
3. Ўзидан катта, баъзан кичик аёлларга ҳурмат билан мурожаат қилиш шакли.
-
Суҳбатда Мастоннинг салмоғи тобора ортмоқ-да эди. Илгари синглим деб турган йигитлар сал ўтмай опа дейдиган бўлишди. А. Қаҳҳор, Мастон
-
Ҳорманг, опа, чарчамадингизми? Ишлар қалай? Т. Ашуров, Оқ от
-
— Опа, нима иш билан шуғулланасиз? — деди официантка. Газетадан
ОПА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OPA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
опа сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар