ором
билан улашинг
1. Жон-тан роҳати; дам олишдан, тинчликдан, осойишталикдан топиладиган роҳат, ҳузур.
-
Ором бермоқ. Ором олмоқ.
-
[Навкарларнинг/ Ҳайқириқ ва сўкинишлари бева-бечораларнинг оромини бузар ва чўчитарди. Ш. Тошматов, Эрк қуши
-
Сув жилдираб оқар, унинг салқини кун бўйи иссиқдан пишган қизларга ором бағишларди. С. Зуннунова, Гулхан
2. Тинчлик, осойишталик.
-
Сокин тун оромини онанинг ноласи бузди: — Ёлғизимдан жудо қилдинглар-ку, қон қусгурлар. Газетадан
ором сўзи қатнашган жумлалар:
Нафси ором олди
-
Асрор муздек сувдан симириб, нафси ором олди. Ёшлик
Ороми бузилмоқ
-
Нормўмин бўла бош-лаганимни биламан, уйдагиларнинг ороми бузилди. М. М. Дўст, Лолазор
ОРОМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OROM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ором сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар