1. Гавданинг қоринга нисбатан терс томони, бўйиндан думғазагача бўлган қисми.
Қўлни орқасига қилиб юрмоқ.
Мингбоши ерда ғужанак бўлиб ётган Матқовулнинг орқасига қамчини шилп эткизиб туширди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Саидий эшикка орқасини бериб ўтирар эди. А. Қаҳҳор, Сароб
2. Нарсаларнинг терс ёқдаги қисми, юз, бет, олд томонига тескари томони, тескариси.
Суратнинг орқаси. Тешанинг орқаси.
Самандаров чироқнинг пилигини кўтарди, қаламнинг орқаси билан столни қоқиб, ғовурни босди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Чиннигул дарвоза тагига етганда, орқасига қайрилиб қаради-ю, ичкарига кириб кетди. С. Зуннунова, Кўк чироқ
Она шу сўзларни айтиб, ўтирган еридан кафтларининг орқасини ерга тираб, турди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
3. Нарса ёки кимсанинг юз, бет, олд томонига қарши томон; орт.
Орқага қарамоқ. Уйнинг орқа девори.
Шу онда орқасидан гуруллаб автомобил келиб қолди. А. Қаҳҳор, Каравот
Йўлдош орқадан аста келиб, Эл-муроднинг кўзини икки қўли билан бекитди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
4. Ортда, кейинда жойлашган.
Велосипеднинг орқа ғилдираги. Тил орқа товушлари (грамматика).
5. Ортда қолган, ўтилган йўл; шахс ёки предмет чиқиб келган томон; ҳаракат йўналган томоннинг акси.
[Отабек] Эшик занжирига қўлини олиб боргани ҳолда ўйланиб тўхтади ва эшикни очмай, орқасига қайтди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Олға босиш, ҳар ҳолда, орқага қайтишдан хатарли эмас. А. Қаҳҳор, Мастон
6. кўчма Ҳомий, суянчиқ, тирак.
Тоғдан орқаси бўлганнинг тошдан юраги бўлар. Мақол
7. 3-шахс эгалик ва жўналиш, ўрин-пайт ва чиқиш келишиклари қўшимчалари билан кўмакчи вазифасида ишлатилади (орқасида, орқасидан).
8. ёки (Бировнинг) орқасидан кесак (тош) отмоқ
9. 1) иккинчи қайтиб келмаслигини тилаб лаънатламоқ;
10. 2) кимсанинг орқасидан уни ёмонлаб ғийбат қилмоқ.
Орқада қолмоқ
Шалола қурилиши ҳозир энг орқада қолди. С. Аҳмад, Уфқ
Орқа қилмоқ
Сени орқа қилиб, бунда юраман, Орт-сиртингдан кўп ҳимоят қиламан. Алпомиш
Орқага кетмоқ
[Отабек:] Бизнинг кундан-кунга орқага кетишимизга ўзаро низойимиз сабаб бўлмоқда. А. Қодирий, Ўтган кунлар. Орқага сурмоқ (ёки
Бунинг ҳар иккиси ҳам колхозлаштириш ишини орқага суриши, ҳийлагина орқага суриши мумкин эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Орқасидан гапирмоқ
Дўст олдингда гапирар, Душман — орқангдан. Мақол
Орқасидан кулмоқ
[Гулнор:] Ойи, сиз сезасизми, бойникида орқамдан кулишади, гапиришади, пичинг, кесатиқ-месатиқ. Ойбек, Танланган асарлар
Орқасидан қувмоқ
Оғирликни орқага ташламоқ
[Гуландом:] Укаларимни, дадамни севганимдан ҳар қандай оғирликни орқага ташладим. Ойбек, Танланган асарлар
Фронт орқаси ҳарб
Юраги орқасига тортиб кетди
Шундай дейишга деди-ю, отанинг қаҳрли нигоҳини кўриб, юраги орқасига тортди. Ёшлик
ОРҚА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ORQA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.
Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.
Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақидаTVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.
TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.
O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.
Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.
DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.
DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.
Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.
Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!
Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).
Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).
Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!
Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!
Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.
Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.
O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.
Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.
O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.
С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.
O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.
Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.