пари
билан улашинг
1. миф. Шарқ халқлари фольклорларида кенг тарқалган, жуда гўзал қиз қиёфасидаги, нурдан яратилган, кишиларни инс-жинслардан сақлайдиган афсонавий образ; гўзаллик рамзи.
-
Қари билганини пари билмас. Мақол
-
Букри домла Майнани жинми, парими деб ўйлади, шекилли, турган жойидан силжимай, аллақандай дуони пичирлади. Ш. Тошматов, Эрк қуши
2. кўчма Жуда гўзал, хушрўй аёл, нозанин. —
-
Сизни шу парига уйлантириб қўяйми? — деди Тожибой ва оғзини очиб, носни тилининг тагига ташлади. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Анвар., ўйин-кулгини бир дақиқа қўйиб туролмаган парининг санъаткор шу вазиятига кулумсираган кўйи анча қараб турди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
пари сўзи қатнашган жумлалар:
Илҳом париси
Санъат париси
-
Мени сеҳрлайди атлас кийганлар. Санъат парисидай қўзғатиб ҳавас. Уйғун, Тонг қўшиғи
Сув париси
-
Чироқ шуъласида унинг узун-узун сочлари кўрпада судралиб, гўё сув парисини эслатарди. У. Исмоилов, Сайланма
ПАРИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PARI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пари сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар