пес
билан улашинг
1. тиббий Пигмент етишмаслиги натижасида терида пайдо бўладиган оқ доғ.
-
— Қуймучида тангадек песи бор. — Пес эмас. Яранинг ўрни эди-ку. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. Шундай касали бўлган киши.
-
[Мозордаги] Қудуқнинг суви фақат касалларнинг, айниқса пес ва кўзи оғриганларнинг шифоланишларига ва зиёратчиларнинг табаррук деб олиб боришларига сарф қилинар эди. С. Айний, Эсдаликлар.
3. сўк. Ярамас, мохов.
-
Пес песни қоронғида топар. Мақол
-
[Нор:] Паранжиси қурсин, қайданам шу песни ёпиниб, суқмозорга бордим-у, ўзимга дардисарни орттирдим-келдим. Ҳамза, Паранжи сирлари
-
[Йўлчи:] Гулнорни севишимни биларди-я, пес чол. Ойбек, Танланган асарлар
-
Совчи қўйдим, бермади. Отанг қурғур пес экан. Фольклор
ПЕС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PES сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пес сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар