пеша
билан улашинг
1. эскирган, китобий Йил, машғулот; касб, ҳунар.
-
Хоннинг ўғли, деб қилманглар андиша, Тўққиз ёшда қилди шу ишни пеша. Эрали ва Шерали
-
Бировнинг қўлида арра, тешаси, Васса ясаш — қадим иши-пешаси. Н. Назруллаев, Сайланма
-
Эл дерки: нодон дўст — бошингга жафо, Қора кунда чин дўст — пешаси вафо! Миртемир.
2.
-
Дарахтни ҳамиша ўрайди шамол, Шоирни ташвишлар чулғар ҳамиша. Сен шоир умрини дема безавол — Унинг ҳар онлари ташвишга пеша. А. Орипов, Йиллар армони
ПЕША сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PESHA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пеша сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар