пеш
билан улашинг
1. Баъзи нарсаларнинг олдинга қараган томони, лаби, чети, қирғоғи.
-
Айвоннинг пеши.
-
— Аяжон, айёмингиз муборак! — деб совға-саломни айвоннинг пешига қўйди-да, онасига кифтини тутди. К. Яшин, Ҳамза
-
У қопидан кетмонини олиб, пешини эговлай бошлади. Шарқ юлдузи
2. Кийимнинг олд этаги, бари.
-
Камзулингнинг пешини боссам, гард бўлар, Ошиқлик деганинг қийин дард бўлар. Қўшиқлар
-
Арғуншоҳ тиз чўкиб, подшоҳнинг этакларини юзига суртмоқчи бўлганди, Шоҳрух унинг қўлидан пешини тортиб олди. Б. Аҳмедов, Улуғбек
-
Енглари шимарилган Комилжон, этагининг пешини қайириб олган Давронов энг олдинда борарди. И. Раҳим, Ихлос
пеш сўзи қатнашган жумлалар:
Пеш келтирмоқ
-
— Агроном илми ҳам, ер ҳайдасанг — куз ҳайда, куз ҳайдамасанг — юз ҳайда, дейди, — деди халқ мақолини пеш келтириб Сотиболди ота. Н. Сафаров, Хадича Аҳророва
Пеш қилмоқ
-
Ўз хизматларини пеш қилмоқ.
-
Халққа туҳмат қилманг. Сиз меҳнаткаш халққа нима каромат кўрсата қолдингизки, унга дўстлигингизни пеш қиласиз? К. Яшин, Ҳамза
-
Кимдир пеш қилганда найзанинг кучин, Алишер қаламни кўрсатган, холос. А. Орипов, Юртим шамоли
1. ф. [ — олдинда; ёнида,яқинида]
2. равиш (бирин-кетин содир бўладиган иш-ҳаракатни билдирувчи икки феъл олдида такрорланганда) Фурсат утмасдан, дарров, дарҳол, пешма-пеш.
-
Пеш терилган пахтани пеш топшириб турмоқ.
-
[Иқбол сатанг] Ҳовли саҳнини кўздан кечирди. Ҳамма ёқ чиннидек. Шунча дарахт-у, тагида битта барг кўринмайди. Пеш тушганини пеш олиб турадими дейман, — ўйлай кетди у, — қачон қарасанг, [Меҳринисонинг] ҳовлиси ёғ томса ялагудек. Р. Файзий, Ҳазрати инсон
-
Эгнингиздан пеш тушган кийимни пеш ювиб турган бўлсак С. Аҳмад, Юлдуз
ПЕШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PESH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пеш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар