пилдира
билан улашинг
1. Кўз илғамас даражада тез айланмоқ, ҳаракат қилмоқ.
-
Мотор гулдураб, ғилдирак пилдираб, цехда яна иш бошланди. А. Қаҳҳор, Қанотсиз читтак
-
Сой оқимига қарши бир қарич, бир ярим қарич катталикдаги балиқлар пилдираб сузишарди. С. Аҳмад, Жимжитлик
2. Майда қадам билан тез, шошиб-пишиб юрмоқ (кўпинча болаларга нисбатан).
-
Тўланбой йўқ демай, пилдираб кетаверарди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Эрта тонгда бирин-кетин катталар ишга, кичкинтойлар пилдираб, боғча ва мактабларга йўл олишади. Ёшлик
-
Карим энтикканича, қўрқа-писа дадам кетидан пилдираб кетди. Ҳ. Назир, Бир туп ғўза
ПИЛДИРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PILDIRA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пилдира сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар