президент
билан улашинг
1. Республика бошқаруви шаклидаги кўпчилик мамлакатларда маълум муддатга сайлаб қўйиладиган давлат бошлиғи.
-
Ўзбекистон президенти.
-
Бунда Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон театр санъатини ривожлантириш тўғрисидаги фармони муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Газетадан
-
Деҳли сафари чоғида Ҳиндистон раҳбарлари билан, жумладан, президент, вице-президент, бош вазир, бошқа ҳукумат аъзолари билан учрашувлар ўтказилди. Газетадан
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги учун ўтказилаётган мусобақанинг барча иштирокчилари ва ташкилотчиларини табриклаш менга улкан мамнуният бахш этади. Газетадан
2. Баъзи илмий муассаса ёки жамиятларнинг маълум муддатга сайлаб қўйилган бошлиғи, раҳбари.
-
Фанлар академиясининг президенти,
-
Конференцияда Марказий Осиё халқлари маданияти ассамблеяси президенти, таниқли ёзувчи Ч. Айтматов сўзга чиқди. Газетадан
-
— Юзаки қараганда, мураббийлардан давлат мадҳиясини айтиб беришни сўраб ўтириш баъзиларга бошқачароқ бўлиб туюлиши мумкин, — дейди федерация президенти Пўлат Усмонов. Газетадан
3. Фирма, банк, компания ва шу кабилардаги юқори мансабдор шахс.
-
Банк президенти. Компания президенти.
ПРЕЗИДЕНТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PREZIDENT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
президент сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар