қалб
билан улашинг
1. Юрак.
-
Мен узоқ вақтгача ухлай олмай ётдим, нафасим қисилиб, қалбим нотинч тепарди. М. Жабборов, Севинч ёшлари
-
Мирзакаримбойнинг хотини Лутфинисо тўсатдан, қалб хасталигидан бўлса керак, бир кечада вафот этди. Ойбек, Танланган асарлар
2. кўчма Кишининг руҳий ёки маънавий дунёси, ички ҳис-туйғулари маркази рамзи; юрак, дил, кўнгил.
-
Қалби пок одам. Қалб амри. Қалб ҳарорати. Қалби қувончга тўла. Қалбига йўл топмоқ.
-
Қиз ўз қалбини Йўлчига бағишлаган эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Бобур юқори қаватга қайтиб чиқар экан, қалбини тўлдирган шодликлар орасида сурнай навосидек жарангли ва ёқимли бир туйғу янграб эшитилаётганини сезди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
3. Алдам-қалдам, қинғир ишлар қиладиган, қаллоб, нопок.
-
Қалб қозони қайнамас, қайнаса ҳам қуюлмас. Мақол
4. Нопок, эгри, қинғир.
-
Қалб ишга қўл урмоқ.
-
Ҳиммати-ку йўқ, яна ўзи ҳам ўлгудек бахил, нияти қалб йигит. Муштум
ҚАЛБ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QALB сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қалб сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар