қитдай
билан улашинг
1. Жуда оз, озгина, жиндай.
-
Қитдай мизғиб олмоқ. Оёқларида қитдай мадори йўқ.
-
Гулсумбиби уйда қитдай ўтин, қитдай кўмир йўқлигини сўзлади. Ойбек, Танланган асарлар
2. сўзлашув тили (асосан, такрор ҳолда — қитдай-қитдай). Спиртли ичимликни билдиради.
-
Бир сафар Ҳошимжон қитдайни отиб келди-да, яна йўлини тўсди. Ж. Абдуллахонов, Тўфон
қитдай сўзи қатнашган жумлалар:
Қитдай (қитдай-қитдай) қилмоқ
-
Эрталаб турсам бошим бировникига ўхшайди. Қитдай қилдим-у, сенинг олдингга жўнадим. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Зиёфат бошланди, қуюқ-суюқ тор-тилди, енг ичида қитдай-қитдай ҳам қилинди. Муштум
ҚИТДАЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QITDAY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қитдай сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар