қитиқла
билан улашинг
1. Терига, баданга тегиб ёки тегизиб, кулги қистатмоқ.
-
Бир-бирини қитиқлаб, ҳиринглашган қизлар Нозикнинг сўзига қулоқ солмадилар. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
2. физиол. Қўзғатмоқ, уйғотмоқ, таъсир қилмоқ (асабни, организмни, айрим аъзони).
-
Нерв учларини қитиқламоқ.
-
Улар [озиқ моддалар] етарли бўлса, тўқлик маркази қитиқланиб, иштаҳа бўғилади, камайиб кетганида эса очлик маркази қитиқланиб, иштаҳа очилади. Фан ва турмуш
3. кўчма Безовта қилмоқ, қўзғатмоқ, кучайтирмоқ.
-
Қовурилаётган кабоб ҳиди димоғни қитиқлайди. Й. Муқимов, Қутлуғ қадам
-
Бу гаплар кишиларнинг мудраган руҳларини қитиқлади П. Турсун, Ўқитувчи
-
Хушбўй еллар билан диллар завқини Қитиқлар оромбахш, севикли баҳор. Х. Расул.
4. кўчма Ғашини ёки аччиғини келтирмоқ, зардасини қайнатмоқ.
-
Салимхоннинг келишмаган товуши уни қитиқлади ва у ҳам қўшила бошлади. А. Қаҳҳор, Сароб
қитиқла сўзи қатнашган жумлалар:
Юракни (ёки дилни, қалбни) қитиқламоқ
-
Машинанинг дарчасидан кираётган ўйноқи шабада дилларни қитиқлади. Т. Расулов, Марҳамат
ҚИТИҚЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QITIQLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қитиқла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар