биродар
билан улашинг
1. Ака ёки ука; оға ёки ини.
-
Бойсунқур мирзо ўз қобилияти, ўткир зеҳни, ишбилармонлиги билан биродарларидан ажралиб туради. Мирмуҳсин, Меъмор
2. Фаолияти, қарашлари, муносабатига кўра ўзаро яқин шахс; ҳамдам, дўст.
-
Тангри биродарларига қовоғини солиб қаровчи кишиларни ёқтирмайди. Ҳадис
-
Мурибдек кишини биродар, оға тутиниб, Авазнинг ёруғ кунлари зиёда бўлди. С. Сиёев, Аваз
-
Минг ташаккур, минг раҳмат, ёнимизга кириб, деҳқончиликка ўргатган ўзбек биродарларимизга. Ўзбекистон қўриқлари
3. Ўртоқ, оғайни (мурожаатда).
-
Сиз қутлуғ кунларда етиб келдингиз, азиз биродарлар! А. Мухтор, Дўстлигимиз барқ урсин
-
Биродар, Азизхон деган полвон болани қайдан топсам бўлади? С. Аҳмад, Уфқ
-
— Қаёққа, биродар? — деди шопмўйлов таксичи, машинанинг қия деразачасидан мўралаб. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
4. Биродар (эркаклар исми).
биродар сўзи қатнашган жумлалар:
Биродари азиз
-
Биродари азиз, сиз менинг бу сўзларимдан хафа бўла кўрмангиз А. Қодирий, Ўтган кунлар
БИРОДАР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BIRODAR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
биродар сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар