бирма-бир
билан улашинг
1. Тартиби, гали билан, бирин-бирин, бирин-кетин, кетма-кет.
-
Ғиштларни бирма-бир олишган эди, олтин тўла хумнинг оғзи кўринди. С. Юнусов, Кутилмаган хазина
-
Манзура опа ҳар бир синфга кириб, болаларнинг тозалиги борми, кундалиги борми — бирма-бир текшириб чиқдилар. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
-
Сафаров уларни кузатиб қайтди ва аризаларни бирма-бир кўздан кечирди. А. Қаҳҳор, Асарлар
2. Бирор воқеа-ҳодисанинг бутун тафсилоти билан, битта-битта, битталаб.
-
Элмурод бўлиб ўтган суҳбатни бирма-бир гапириб бермоқчи бўлиб ўйланиб, қоғозга ёзди. П. Турсун, Ўқитувчи
3. Ҳар бирини алоҳида-алоҳида, якка-якка, битта-биттадан, битталаб.
-
Комиссия ёш ўқитувчиларни бирма-бир чақириб суҳбатлашишга ва уларнинг қаерда, қандай вазифада ишлашини белгилаб беришга киришди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Ахир қирқ-эллик хонадоннинг молини бирма-бир уйга элтиб бериш осонми? Ойдин, Ҳикоялар
бирма-бир сўзи қатнашган жумлалар:
Бирма-бир
БИРМА-БИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BIRMA-BIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бирма-бир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан БИРМА-БИР сўзига берилган маънолар
бирма-бир сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар