бирлик
билан улашинг
1. Бир ёқадан бош чиқариб бирлашганлик; ҳамжиҳатлик, якдиллик.
-
Куч — бирликда. Бирлик бор — тириклик бор. Мақол
-
Ҳикмат — бирликда. Мақол
2. Бир бутунлик; умумийлик, муштараклик.
-
Ойимхон билан уни [Элмуродни] самимият, очиқлик, ният-тилак бирлиги маҳкам боғлар эди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Инсонни кучли қиладиган, уни безайдиган нарса — мақсади, тўғрироғи, мақсадлар бирлиги! Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
-
Бола тарбиясида мактаб билан оила ўртасида мақсад бирлиги бўлиши лозим. Газетадан
3. Санаш, ўлчаш, ҳисоблаш, қиёс қилиш учун мезон сифатида қабул қилинган катталик.
-
Ўлчов бирликлари.
-
Электр сиғимининг бирликлари. Физика курси
-
Биз ёруғлик кучини ёки товуш кучини ўлчаймиз, лекин ҳид кучини ўлчайдиган бирлик йўқ. Газетадан
-
Геокимё текширадиган асосий бирлик — кимёвий элемент ва унинг атомидир. А. Е. Ферсман, Қизиқарли геохимия
4. тилшунослик Тил сатҳларининг лисоний категориялари.
-
Тил бирлиги. Луғавий бирлик. Фразеологик бирлик. Нутқий бирликлар.
-
Нутқ бирлиги бўлган сўз, негиз, сўзнинг маъноли қисмлари ўзгармайдиган турғун ҳодиса эмас. ЎТА
-
Фразеологик бирлик шоир томонидан шеърнинг ритм, банд, вазн, қофия каби воситалари талабларига бўйсундирилган ҳолда ишлатилади. ЎТА
бирлик сўзи қатнашган жумлалар:
Бирлик категорияси ёки бирлик сон
БИРЛИК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BIRLIK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бирлик сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар