бирлаш
билан улашинг
1. Ўзаро туташмоқ, уланмоқ; қовушмоқ.
-
Ниҳоят, уларнинг лаблари беихтиёр бирлашди, қонларида, томирларида баҳор қуёши эригандай бўлди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Ақл ва бахт бирлашса, инсоннинг ҳаётий йўли равон бўлади. Газетадан
-
Тоғ ўнгирларидан оқиб чиқаётган Еттикечув, Ўринлисой, Кўксувлар бирлашиб, Заминсой ҳосил бўлди. Ўзбекистон қўриқлари
2. Маълум асосда ёки маълум мақсадларни кўзлаб, бирга қўшилмоқ, уюшмоқ.
-
Бўрини кўрса, овул ити бирлашар. Мақол
-
— Ахир барча темурийлар бирлашиб, иттифоқ тузсалар бўлмасми? — деди Нигор хоним куйиниб. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
БИРЛАШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BIRLASH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бирлаш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар