биринчи
билан улашинг
1. тртб. сон Тартиб ўрни 1 рақами билан белгиланган, 1 номерли.
-
Биринчи жилд. Биринчи бет. Биринчи қатор. Навоий кўчасидаги биринчи уй.
-
У биринчи қўшиқни яхши айтди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Йўлчи биринчи кун бозорни айлана-айлана, кечга қадар уч-тўрт ерга юк орқалади. Ойбек, Танланган асарлар
2. Қаторда энг олдинги ўринда турган, энг олдингиси, энг аввалгиси.
-
Биринчи арава тўхтамай ўтиб кетди. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса
-
Биринчи масала юзасидан Бўтабой акага сўз берилди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Ўша куни биринчи сўроқ шу билан тугади. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
3. Бошқаларига нисбатан энг олдинги, бош; тўнғич.
-
Биринчи фарзанд.
4. Санаб ўтилган, зикр қилинган ёки кўзда тутилган нарсаларнинг олдингиси, аввалгиси.
-
Ғолиблар учун уч мукофот белгиланди: биринчиси — 10000 сўм, иккинчиси — 5000 сўм, учинчиси — 3000 сўм.
-
Мирзаев Латофатхонга иккита хат ёзди. Биринчи хати-ку бошдан-оёқ “раҳмат“дан иборат эди, кейингисида қулоғингизга айтадиган гапим бор деган мазмунда шама қилди. А. Қаҳҳор, Кўк конверт
5. Иш-ҳаракатда ҳаммадан олдин қатнашган ёки қатнашадиган, энг аввалги, илк.
-
Уни энг биринчи мен кўриб қолдим.
-
жазога лойиқ муштумзўрларни ном-баном айтайлик. Қани, ёзинг, ўртоқ Самандаров! Биринчи ким? А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
6. Энг аввал, илк бор пайдо бўлган, юзага келган; ҳаммадан олдин содир бўлган, юз берган; дастлабки.
-
Биринчи хил муҳаббат — тилда, иккинчи хил муҳаббат дилда бўлади. А. Қаҳҳор, Асарлар
-
Турғуной биринчи товушни эшитганда, сесканди, сўнггилари эса уни ваҳимага солди. А. Қаҳҳор, Мастон
-
Атроф жимжит. Узоқдан хўрознинг биринчи қичқириғи эшитилди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
7. Олдин кўрилмаган, энди илк бор юз берган.
-
Ота мажлисда биринчи сўзга чиқиши экан. А. Қаҳҳор, Асрор бобо
-
Танклар жангини Аҳмаджон биринчи кўриши эди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
-
Кумушбиби ўзига томон келувчи бу даҳшатли хотинни умрида биринчи марта кўриши эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Нури чидай олмади, биринчи марта аччиқланиб гапирди. Ойбек, Танланган асарлар
8. -
-
Бу йилги мусобақаларда командамиз биринчи.
-
У биринчилар қаторида фронтга бориш ҳақида ариза ёзди. Газетадан
-
У Мирзачўлга биринчилар қаторида келгин эди. Гулдаста
9. Малакаси, маҳорати жиҳатдан энг юқори, устун; энг моҳир.
-
Шаҳарда биринчи уста.
10. Ҳаммасидан зарур, энг муҳим, асосий, бош.
-
Ҳукуматга ёрдам бериш бизнинг биринчи вазифамиз бўлиши керак. Ойбек, Танланган асарлар
-
Фан-техника ғоят тараққий этган ҳозирги даврда ҳам нон элнинг энг биринчи ҳаётий негизи бўлиб қолмоқда. Газетадан
биринчи сўзи қатнашган жумлалар:
Биринчи хотин
-
Бу уйланишдан биринчи хотини ва бошқалар сира хабардор бўлмаслиги ҳам мумкин. Ойбек, Танланган асарлар
Биринчи бўлиб
-
Биринчи бўлиб сўзга чиқмоқ.
-
Бу ишда Қурбон отага биринчи бўлиб қўл бермоқчи бўлган одамларнинг энг биринчиси Абдусамадқори эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Биринчи бўлиб финишга яқинлашиб келаётган спортчини қўллаб-қувватловчи товушлар эшитилди. Газетадан
Биринчи галда (ёки навбатда)
-
Иш жуда соз бошланди, энди охиригача силлиқ кетсин. Бунинг учун биринчи галда дадиллик керак! Ойбек, Танланган асарлар
-
Гулнорни қочириш тўғрисида таклиф қилганда, биринчи галда шу мақсад ўйланган эди. Ойбек, Танланган асарлар
Биринчи даражали
-
Биринчи даражали диплом ва пул мукофоти билан қайтди. С. Аҳмад, Юлдуз
-
Фикрнинг ана шу йўсинда ифодаланиши учун бадиий деталлар ҳам биринчи даражали ўрин тутади. ЎТА
БИРИНЧИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BIRINCHI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
биринчи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар