бека
билан улашинг
1. тарихий Бекнинг ва умуман ҳукм-дорларнинг, боёнларнинг хотини.
-
Чўри қиз Бўстон бекасининг ҳозиргина саройдан канизак келиб зиёфатга олиб кетганлигини билдирди. Ойбек, Навоий
-
Лаббай, Бадиа бекам! [деди Заврак]. Бадиа ўз исмига “бекам“ сўзини қўшиб айтганни ёқтирар, чунки подшонинг гўзал кенжа қизи Гулгун Ақонинг номига ҳам бека қўшиларди. Мирмуҳсин, Меъмор
2. кўчма Оилага, хонадонга ёки хўжаликка бошчилик қилувчи аёл.
-
Боғбонсиз боғ мисли чўл-ёбон, Бекасиз уй — сувсиз тегирмон. Қанотли сўзлар
-
Тўй бекаси — Мирзакаримбойнинг хотини аёлларни уч гуруҳга айирган эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
— Ярим кечада қаёққа борамиз, ўзингиз ўйланг! — деди куёв меҳмонхона бекасига. С. Анорбоев, Оқсой
3. кўчма поэт. Бошқарувчи, сардор, эга, соҳиб.
-
Нечун, ахир, мард гўзаллар бекаси, Гумбурламас Асқар тоғнинг теграси. А. Шер, Қадимги куй
-
Уч ой йўлингизда ётдим кўз тикиб, Эй, баҳор бекаси — май чечаклари. А. Орипов
БЕКА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BEKA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан БЕКА сўзига берилган маънолар
бека сўзига янги изоҳ қўшинг
Кейинги 10 та сўз
бека сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар