бек
билан улашинг
1. тарихий Туркий халқларнинг баъзиларида хонликлар даврида давлат арбобларига, шаҳар ёки вилоят ҳокимларига, уларнинг болаларига берилган фахрий унвон ҳамда шундай унвонга сазовор бўлган шахс.
-
Бошлаб ҳудайчи от устидан бир кимхоб тўнни олиб, қўрғон бегига кийдирди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Атроф шаҳар ва қишлоқ беклари аксар Мусулмонқулнинг ўз одамларидан. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Аслида бу отни, Улуғбек Мирзо Самарқанд тахтига чиққанда, Бухоро беги туҳфа этган эди. Мирмуҳсин, Меъмор
2. Эркаклар исмининг таркибий қисми, масалан,
-
Йўлдошбек, Отабек, Юсуфбек.
3. (1-шахс эгалик шаклида) Ўз беги ёки хўжайинига мурожаатда ёки улар ҳақида гапирганда ишлатилган сўз.
-
Қайғурма, бегим! Ҳасанали отанг бу тўғрида ҳам сени ёдидан чиқармайди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Эски вақтда ер-сув эгаларининг хизматкорлари хонлар замонидаги расм-русумни қилиб, ўз хўжайинларини “бегим“, “хоним“, ойим деб ҳурматлар эдилар. М. Муҳаммаджонов, Турмуш уринишлари
бек сўзи қатнашган жумлалар:
Беклар беги
Бек ойим ёки бегойим
-
Ҳасанали танитди: — Мана бу киши қайин онангиз — бек ойим бўладилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Узи(га) хон, ўзи(га) бек
-
Ҳар ким ўзига хон, ўзига бек. Мақол
айнан Берк.
БЕК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BEK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бек сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар