тутқун
билан улашинг
1. Асир олинган, асирлик ҳо-латидаги шахс; асир, банди.
-
Орадан ярим соат ўтар-ўтмас, ҳалиги туркман яна тутқунлар қошида пайдо бўлди. С. Айний, Қуллар
-
[Тоғамни] Тутқун қилиб олганлардан бири мен билан ўзлари орасида ўтган воқеани у ердагиларга айтиб берди. С. Айний, Эсдаликлар
-
Фарзандим, ёлғизим, ғанимларга тутқун бўлиб қолмагин. Равшан
-
Бундан ортиқ жазо беришдан ўзини тийди, сабаб устод Қавом бошқа тутқун кишиларнинг қаҳрли кўзларидан ҳайиқди. Мирмуҳсин, Меъмор
2. кўчма Эрки, ҳуқуқи ўзида бўлмаган, ҳуқуқи биров ихтиёрида бўлган.
-
Сени кўрдим, ёдимга тушди Ёшлигимда кўрган бир жувон. Ўзи сухсур каби гўзал эди, Фақат тутқун, бағри тўла қон. Уйғун
-
Биз балиқ овловчи, тутқун қуллармиз, Не тутсак, хон томон дарҳол йўллармиз. С. Абдулла
-
[Зумрад] Шунча тутқун бўлишига қарамасдан, бу қизнинг қалбига муҳаббат олови аллақачон тушган эди. С. Зуннунова, Гулхан
ТУТҚУН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TUTQUN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тутқун сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар