қирғоқ
билан улашинг
1. Сув ҳавзалари ва оқар сувлар билан қуруқлик туташган камбар ер; лаб, бўй, ёқа; соҳил.
-
Дарё қирғоғи. Кўл қирғоғи. Денгиз қирғоғи.
-
Аму оқар қирғоқни ювиб, Кунлар ўтар кунларни қувиб. Ғайратий
-
Фарида қурбақа сузиш қилиб, қирғоққа қараб борар экан, сув пуркаб кулди. П. Қодиров, Уч илдиз
2. Ёйиқ нарсаларнинг, йўл ёки майдоннинг чети; зиҳ, қир.
-
Рўмолнинг қирғоғи. Пахтазорнинг қирғоғи.
-
Адолат конвертни олди-да, кичкинагина қайчиси билан қирғоғини қийди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
[Мурод] Мушт билан стол қирғоғини урган эди, стаканлар жиринглаб сакраб кетди. С. Ахмад, Қадрдон далалар
3. Чуқур нарсаларнинг юқори чегараси, чети, ёқаси.
-
Жарнинг қирғоғи. Челакнинг қирғоғи.
-
Ҳайтовур, жаҳаннамнинг қирғоғига чиқиб олдик. Ойбек, Қуёш қораймас
ҚИРҒОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QIRG‘OQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қирғоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар