қўшимча
билан улашинг
1. сифатдош Бор, мавжуд, режадаги нарса, ҳодиса ва шу кабиларнинг устига қўшилувчи ёки уларни тўлдирувчи.
-
Қўшимча маҳсулот. Қўшимча дарс.
-
Турғун сизга қўшимча ҳужжат бермоқчи. Н. Сафаров, Ҳаёт мактаби
-
У домланинг ножўя ҳаракатлари тўғрисида қўшимча маълумотлар берди. П. Турсун, Ўқитувчи
2. от Муҳокамага қўйилган қарор, резолюция ва шу кабиларга киритиш учун таклиф этилган янги фикр, мулоҳаза ва шу кабилар
-
Қарор қўшимчалари билан бир оғиздан қабул қилинди.
3. от Тлш. Сўзга қўшилиб, янги сўз ёки сўз шаклини ясаш учун хизмат қиладиган морфема.
4. от Асосий нарсага қўшилган, аралашган ҳар қандай бошқа нарса, аралашма.
-
Ҳеч қандай қўшимчаси йўқ, тоза асал.
5. от С.т. Илова.
қўшимча сўзи қатнашган жумлалар:
Қўшимча қилмоқ
-
Ҳусайн Оға ўғли қўшимча қилди: — Бахтимизга сизларни учратиб қолдик. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Қурбоналининг гапига у билан келган шерикларидан бири қўшимча қилди. М. Хайруллаев, Тилла маржон
ҚЎШИМЧА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QO‘SHIMCHA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қўшимча сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар