қондош
билан улашинг
1. Бир ота-онадан туғилган, бир авлодга мансуб; қони бир; қариндош, қон-қардош.
-
Менга қондош, жондош бўлган эл Гадо эди, қашшоқ эди, хор. Ҳ. Олимжон
-
Ажажи-азалдан бир-бирига қондош-қариндош, дўст-биродар бўлиб келган халқларимиз, ота-боболаримизнинг тарихий традицион биродарлик карвонлари изидан юрмак навбати бизникидир. Ғ. Ғулом, Тарихий муносабатлар
2. Кўчма Қони бир каби ўзаро боғлиқ бўлган, бирликка эга бўлган.
-
Нева бўйларида юраман бу кун, Шимол шаббодаси юзга урилар Ботир халқ жонини бергудай тун-кун, У менга қадрдон, қондош кўринар. Р. Бобожон
-
Гўзаллик фақат лутф билан эмас, умуман, шеърият билан қондош ва жон-дошдир. ЎТА
ҚОНДОШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QONDOSH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қондош сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар