қонли
билан улашинг
1. Қони бўлган, қони бор.
-
Иссиқ қонли ҳайвонлар.
-
Унсин акасини қучоқ-лаб, қонли ярасига юзини, кўзини суриб ёта берди. Ойбек, Танланган асарлар
2. Қон юқли, қон тегган, тўкилган.
-
Қонли қилич.
-
Қонли кўйлакни Қоратой эҳтиёт билан тилиб, ярани очди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Муҳаррам жуда шошиб қолган эди. Унинг кўз олдига қонли майдон-у эрининг чўзилиб ётгани келди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
3. Қон тўкиш, хунрезлик билан содир бўладиган.
-
Қонли урушлар. Қонли жанг.
-
Кўп сирларнинг, қонли кунларнинг Гувоҳисан, улуғ Днепр. Ғайратий
-
Уни жонига тегган бир ёки бир неча қарздори ўлдирган, ё бўлмаса, бирор ўзидай ахлоқсиз рақиби ундан қонли ўч олган. С. Айний, Эсдаликлар
қонли сўзи қатнашган жумлалар:
Тўла қонли, тўлақонли
-
замондошларининг тўла қонли образларини роман, повест, шеърларда ўқишни, саҳна ва экранларда кўришни истайдилар. Газетадан
ҚОНЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QONLI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қонли сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар