қонун
билан улашинг
1. флс. Объектив борлиқда турли ҳодисалар ўртасида киши онгидан ва ихтиёридан таш-қари ҳамиша мавжуд бўлган муҳим, зарурий, барқарор боғланиш, муносабат.
-
Ижтимоий тараққиёт қонунлари. Табиат қонунлари. Диалектика қонунлари. Тафаккур қонунлари. Зиддиятларнинг бирлиги ва кураши ҳақидаги қонун. Энергиянинг сақланиш қонуни.
-
Ҳа, баракалла, таъсир ва акс таъсир қонуни, тўғри, худди шунинг ўзи. С. Кароматов, Олтин қум
-
метатеза қонуни тил тараққиётининг яқин даврлар ичида пайдо бўлган фонетик ҳодисаси бўлмай, балки жуда қадимги ҳодисадир. ЎТА
2. ҳуқуқ Давлат ҳокимияти томонидан қабул қилинган, ҳамма учун мажбурий бўлган ижтимоий-ҳуқуқий меъёр ва муносабатларни белгиловчи расмий қоида; ана шундай муносабатларни мустаҳкамлаш, ривожлантириш ва тартибга солиш воситаси.
-
Жиноят қонунлари. Қонунлар тўплами. Қонун чиқармоқ. Қонун чиқарувчи орган.
-
— Адвокатим қонунни сув қилиб ичиб юборган қонуншунос, — деди Авазбой. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Мамлакатнинг ичкарисида бирон қонунни бузсанг, жазосини ўзинг якка тортасан, бу ерда [фронтда] қонунни бузсанг, жазосига бошқаларни ҳам шерик қиласан. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
-
Ушбу қонун қабул қилингандан буён ноҳукумат ташкилотлар тўғрисидаги қонунчилик жадал суръатлар билан ривожланди. Газетадан
3. Бажарилиши шарт, мажбурий бўлган, одат, қоида тусига кирган иш-амал, талаб, топшириқ ва шу кабилар
-
Отасининг сўзи — унинг учун қонун.
-
Аҳмад бу ерда меҳмон ҳисобланарди. Меҳмоннинг раъйи эса мезбон учун қонун Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
Унинг ҳар бир гапи қонун. Тур деса, Сотбой туради, ўтир деса, ўтиради. Муштум
-
Жамоа аъзолари учун барча иш жараёнларини сидқидилдан бажариш қонун бўлиб қолган. Газетадан
4. Бир динда қабул қилинган ахлоқ ва расм-русум қоидалари тизими.
-
Шариат қонуни.
Ўрта ва Яқин Шарқ халқлари орасида кенг тарқалган, чангга ўхшаш, қадимий торли-тирнама чолғу асбоби.
-
Хўжа Абдулло ажойиб қонун чаларди, шеър айтарди. Ойбек, Навоий
ҚОНУН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QONUN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қонун сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар