қорала
билан улашинг
1. Қора тус бермоқ, қора тусга киритмоқ, қора ранг билан бўямоқ, қора қилмоқ.
-
Матони қораламоқ. Ойнани қоралаб, қуёш тутилишини кузатмоқ.
-
Мотоцикл ерга ағанаганча, бензини тўкилиб, қор юзини қоралади. Ж. Абдуллахонов, Тўфон
2. Қоралама матнни, нусхасини тайёрламоқ, қоғозга туширмоқ.
-
Бурноғи йили бир роман қораловдим, ука. Қоралама чанг босиб ётувди. М. М. Дўст, Лолазор
-
Ишнинг бошида, расмларнинг чизгиларини қоралаб, ора-сира чалғиш учун шамдонларни дўқиллатиб ясаб юрган кезларида устахонасига Абдумалик кириб келди. Ёшлик
3. кўчма Айблаб, ёмонлаб гапирмоқ ёки ёзмоқ.
-
Бу билан мен Зокир ота билан Рўзиматни қоралаб, ўзимни оқламоқчи эмасман. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Аҳмедов ўз сўзида янги директорнинг ўқитувчиларни ёмон ва яхшига ажратиб олганлигини қоралади. С. Зуннунова, Олов
4. Кўздан қочирмай, қорасига қараб, қорасини олиб юрмоқ, қорама-қора бормоқ.
-
[Зикир] Аёлга узоқдан салом ишорасини билдиргач, толлар орқасидан юриб, уни қоралаб келаверди. Ш. Ғуломов, Ёрқин уфқлар
-
Эргаш ака изни қоралаб, уч-тўрт қадам босдилар-у, тўхтаб қолдилар. Ш. Холмирзаев, Оғир тош кўчса
5. Сон-миқдор билдирувчи сўз билан қўлланиб, шу сўз англатган ёшга яқинлашишни билдиради.
-
Саксонни қоралаган чол.
-
Низомов олтмишни қоралаган бақалоқ киши эди. С. Сиёев, Отлиқ аёл
қорала сўзи қатнашган жумлалар:
Қаламни қораламоқ
-
Анвар ҳам мулойимгина кулумсираб олгач яна қаламини қоралаб, қоғоз устига бир-икки калима ёзди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
Қоғозни қораламоқ
-
Хат ёзмадинг, дея койи-ма мени, Қоғоз қоралашга тегмайди кўлим. Уйғун
-
Ундан анча кичик укаси ҳам, унга тақлид қилиб, қоғоз қораларди. М. Осим, Ибн Сино қиссаси
ҚОРАЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QORALA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қорала сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар