қулф
билан улашинг
1. Эшик, сандиқ, жавон ва шу кабиларни калит билан беркитиш ва очиш учун ишланган махсус буюм ёки мослама.
-
Найча қулф. Осма қулф. Ич қулф. Дарвоза қулфи. Эшикка қулф солмоқ. Қулфни очмоқ.
-
Кутубхона эшигидаги қулфни кўриб, ҳайрон бўлди. Ёшлик
-
Санобархон дарвозани устидан кичкина босма қулф билан шарқ этиб беркитди-да, Адолатга эргашди. С. Зуннунова, Гулхан
2. Турли нарсаларнинг, буюмларнинг беркитиладиган қисми.
-
Соат занжирининг қулфи.
-
Ҳаммага маълум икки қулф, икки белбоғли сариқ портфелини кўтариб, мактабга жўнади. Мирмуҳсин, Умид
3. кесим взф. Қулфлаб қўйилган, берк.
-
Дарвоза қулф. Магазин қулф. Бордик —
-
эшик қулф эди.
-
Ишхонангга бордим, аллақаёққа кетган, дейишди. Уйларингда ҳеч ким йўқ, қулф. С. Зуннунова, Олов
қулф сўзи қатнашган жумлалар:
Оғзига қулф солмоқ (ёки урмоқ)
-
Унинг жавоби барчанинг оғзига қулф солди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Алдамчи, риёкор, ғаламис сўзин Фош этиб, оғзига қулф урган сенсан. Шуҳрат
Қулф солмоқ (ёки урмоқ, осмоқ)
-
Дарвозага қулф солиб қўйибди.
-
Ота эшикка қулф уриб, болани опичлаганича, идора тарафга кета бошлади. С. Аҳмад, Уфқ
Қулфи дил
-
Унинг [қизининг] қулфи дилини билмаслик — бу чиндан ҳам кулгили бир нарса эди. О. Ёқубов, Икки муҳаббат
Қулфи дили очилди
-
Қизнинг ҳам қулфи дили очилиб кетди. Бошидан ўтганларининг ҳаммасини сўзлаб бергиси келиб қолди. Х. Тўхтабоев, Йиллар ва йўллар
-
Кенг пахтазорни қоплаган яшил кўрпанинг сермавж тўлқини далаларга чунонам файз киритдики, кўрган кишининг кўзи қувониб, қулфи дили очилади. Ҳ. Назир, Индамас
ҚУЛФ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QULF сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қулф сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар