рапорт
билан улашинг
1. Идора ёки муассаса бошлиғига ёки ўз раҳбарига бирор воқеа-ҳодиса, бажарилган иш, режа, мажбурият ҳақида тақдим этилган хабар, ахборот.
-
Ишга тушганлиги ҳақида рапорт бермоқ.
-
Бошқа бригадирлар ўз планларини бажариб, рапорт бера бошладилар. У. Исмоилов, Сайланма
2. Қуйи унвонли ҳарбий хизматчининг ўзидан юқори унвонли ҳарбий бошлиққа маълум топшириқ бажарилганлиги ҳақида низомда белгиланган тартибдаги ёзма ёки оғзаки ҳисоботи.
-
Алижон полк командири қаршисига югуриб келди ва ғоз туриб рапорт берди. Ҳ. Ғулом, Тошкентликлар
-
Разведкачи топшириқни вақтида бажарганлиги ҳақи-да командирга рапорт берди. Газетадан
РАПОРТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
RAPORT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
рапорт сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар