раъно
билан улашинг
1. Атиргуллилар оиласига мансуб кўп йиллик ўсимлик ва унинг қизил ёки сариқ хушбўй гули.
-
Райҳонлар, раънолар, оқ, пушти гуллар — она табиатнинг қизалоқлари. Ёшлик
-
Чучмома, раъно, бинафша — кўзни боғловчи фаранг. Ғ. Ғулом, Шеърлар
2. кўчма Гўзал, барно аёл ҳақида.
-
Чаманга бахш этди беқиёс камол Бир раъно ишқида куйиб-ёниши. М. Икром
-
— Меники муболаға эмас, — деди Анвар, — масалан, сен ҳозир гуллар ёнидасан, ҳам чиндан-да гулларнинг раъносисан. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Сен сози муҳаббатсан, гулшанда гули раъно. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса
3. Раъно (хотин-қизлар исми).
РАЪНО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
RAʼNO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
раъно сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар