патрон
билан улашинг
1. ҳарб. Гилзага бир бутун қилиб жойланган (отилиб чиқадиган) ўқ, порох заряди ва пистон (капсул).
-
Милтиқ патрони. Пистолет патрони. Ўнта патрон жойланадиган магазинли автомат,
-
Қоровуллар қўлларидаги милтиқларни яна бир карра кўздан кечириб, эҳтиёт патронларни ҳозирладилар. С. Айний, Қуллар
-
Натижа ёмон бўлмади: булар ёрдамида учта пулемёт, ўттиздан ортиқ патрон ўлжа олинди. Н. Сафаров, Оловли излар
2. тех. Токарлик ёки пармалаш станокларида станокнинг айланувчи қисмига ўрнатиладиган, ишлов бериладиган детални ёки кесувчи асбобни сиқиб тутиб турадиган мослама.
-
Пармани патронга ўрнаштирмоқ.
3. Электр лампочкаси бураб киритиладиган ва уни электр тармоғига улайдиган мослама.
-
Куйган патронни алмаштирмоқ.
ПАТРОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PATRON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
патрон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар