патта
билан улашинг
1. сўзлашув тили Билет; чек; талон.
-
Поезд паттаси. Бозор паттаси.
-
Борса, дугонаси келмаган экан. Патта олиб, кино бошланар пайтигача уни бетоқат кутди. Н. Қиличев. Чиғириқ.
-
Ота, Ҳеч бўлмаса шу зиёлинамо одам патта йиртиб олади, деб ўйлаган эди. Йўқ, у йўлкира ҳам тўламай, зинага оёқ қўйиб тураверди. С. Нуров, Нарвон
2. Гувоҳнома, ҳужжат.
-
— Куёвинг Мамуржон билан загснинг никоҳ паттасини оласизлар, — деди Мамасаид. П. Турсун, Ўқитувчи
патта сўзи қатнашган жумлалар:
Паттасини қўлига бермоқ (ёки тутқазмоқ)
-
Ғиди-биди қилса, паттаси ўша куни қўлига тутқазилади.
-
Раиснинг паттасини қўлига бериб юборганимизга бу йил роса тўрт йил бўлди. Н. Сафаров, Катта карвон йўлда
Паттаси (қўлига) тегди
ПАТТА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PATTA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
патта сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар