пах
билан улашинг
1. сифатдош Тартибсиз ўсиб кетган, ўсиқ, ҳурпайган.
-
Пахмоқ соч.
-
Чўпон ота пахмоқ соқолларини силаб, бағрини офтобга тоблаб, тоғ бағрига ёнбошлади. Ойдин, Ширинга мактуб
-
Пахмоқ соқол ўтирган ерида саломга алик олди. Т. Малик, Шайтанат
2. Шох-шаббаси тартибсиз ўсиб тарвақайлаган сада шаклидаги.
-
Сидиқжон катта йўлдан анча четда, каттакон пахмоқ бир дарахт остида милтиллаб турган чироққа томон бурилди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
3. Юнги ёки соч-соқоли ўсиқ, бароқ.
-
Жунлари ўсиқ пахмоқ қўйлар бўйинларини чўзганча сув тўлатилган охурларга интилади. С. Анорбоев, Ҳаракатда баракат
-
Тупроққа қоришиб ётган катта, пахмоқ кучук занжирини шалдиратиб, ўрнидан турди. Ойбек, Танланган асарлар
Бир томони тукли, майин ва қалин ип газлама; бумазей.
-
Пахмоқ кўйлак.
ПАХ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PAX сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пах сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар