Izoh.uz сайтида пахта сўзининг изоҳи ва маънолари

пахта

от

1. Ғўза ўсимлигининг чигит ва толалардан иборат оппоқ юмшоқ ҳосили.

  1. Узун толали пахта. Чигитли пахта. Чигитсиз пахта. Пахта териш. Эски пахта бўз бўлмас, асли душман дўст бўлмас. Мақол

  2. У кечқурун терган пахтасини табелчига ўтказиб, ювиниб-тараниб қишлоққа жўнади. И. Раҳим, Чин муҳаббат

2. Чигитдан ажратилган шу маҳсулот; момиқ.

  1. Пахтадан ип йигирмоқ.

  2. Вазиранинг эгнида шафтоли гулига монанд, кўкси очиқ, елкасига пахта қўйиб тикилган шойи кўйлак. С. Аҳмад, Уфқ

  3. Республика пахта толаси ишлаб чиқариш бўйича дунёда тўртинчи ўринда туради. Газетадан

3. с.т. айн. Ғўза.

  1. Узоқ-узоқда ҳали кун кўтарилмаганига қарамай қўлларига кетмон ушлаган йигитлар пахта суғориб юрибдилар. А. Қодирий, Обид кетмон

4. сфт. Гули, тасвири (очилган) пахтага ўхшаш.

  1. Қурбонов чўнтагидан ён дафтарча чиқарди: — Бу кишига ўттизта чойнак, юзта пахта гулли пиёла тақсимчаси билан. Н. Аминов, Қаҳқаҳа

  2. Пахта гулли чойнакни олдига тортди. Т. Ашуров, Оқ от

пахта сўзи қатнашган жумлалар:

Ипак пахта

Толаси ингичка, узун ва пишиқ пахта.
  1. Тилда достон Фарғона — Ипак пахта диёри. Ё. Мирзо

Пахта тозалаш

1. Пахтани хас-хашак, чанг-тўзондан тозалаш;
2. Пахтани чигитдан айириш.
  1. У шаҳарга киргандан кейин пахта тозалаш заводи ёнидаги бекатда тушди. Т. Ашуров, Оқ от

Кўзининг пахтаси чиқмоқ

Ғазаб ёки ҳаяжондан кўзлари катта-катта очилмоқ, кўзи ола-кула бўлмоқ.
  1. Ортиқ талвасада, қўллари билан бошини тўсиб, кўзининг пахтаси чиқиб, тисарилди. М. Мансуров, Ёмби

Пахта олма

Узоқ сақланмайдиган эртапишар маҳаллий олма нави.
  1. Пахта олма пишди, шотут қизарди. Учинчи чопиқни бошладик кеча. Ғ, Ғулом


ПАХТА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

PAXTA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
3571
Сўзнинг тескари ёзилиши
атхап
Ҳарфлар сони
5
Кўришлар сони
378

пахта сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing
пахта сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, пахта сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+