расво
билан улашинг
1. Ножўя хатти-ҳаракати, юриш-туриши билан эл назаридан қолган; ярамас, разил.
-
Расво одам.
-
Тавба, — деди у ўзига-ўзи, — ярим соат ичида икки расво одам билан учрашсам-а. Ҳаётида ҳеч маҳал бунчалик ярамас тасодифга йўлиқмаган эди. Мирмуҳсин, Умид
2. Жуда ҳам ёмон, танқиддан тубан.
-
Расво гап.
3. Жуда ҳам ёмон, ярамас; нокас.
-
Унинг хунуклиги устига икки дунёси ҳам расво — ҳасадчи эди. Мирмуҳсин.
-
Божаси расво эканини билардим. Шукрулло, Сайланма
-
Жайдари ғўзадай мижғов, расво экинни деҳқон боласи билмаса керак. Ғ. Ғулом, Алиқулнинг қарзи
4. Издан чиқиб кетган, ёмон аҳволга тушиб қолган; ёмон, пачава.
-
[Ўрмон Дадавойга:] Қаердаки интизом маҳкам, у ерда иш йирик. Қаердаки интизом бузилди, у ерда иш расво. Уйғун, Навбаҳор
-
Ишни расво қилди-ку Падар лаънат Тошбақа. Ёшлик
5. Бузуқ, бадахлоқ.
расво сўзи қатнашган жумлалар:
Расво бўлмоқ ёки расвоси чиқмоқ
-
Ана шундай қилиб эсдан ҳам ажрарсиз эл ичида кулгига ҳам қолурсиз, расво ҳам бўлурсиз! А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Пой сачраб, кийими расво бўлди. Яп-янги жинси шим ҳам расво бўлди. Шарқ юлдузи
-
— Башарти хат душман қўлига тушгудай бўлсами, ишимиз расво бўлади, — деди унга командир вазифани тушунтирар экан. А. Раҳмат, Варракчи чол
Расво қилмоқ ёки расвосини чиқармоқ
-
— Лозимидан бўлак ҳамма ёғини ечириб, расво қилиб чиқаришибди, — деди Ҳожи хола. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
— Ҳароми мени тоза расво қилганга ўхшайди, — деди ўзича [Ҳожи]. А. Қаҳҳор, Йиллар
-
— Расвомизни чиқаришибди, — деди Саидваққос энтикиб [Обидхўжага]. Сўнг чўнтагидан газета чиқарди. — Фелетон қилишибди. Х. Тўхтабоев, Фелетондан сўнг
-
Она! — Холиса ўгирилиб қаради, катта хона полида мушукчасига сут бўктирилган нонни едиролмай ўтирган ўғилчасига кўзи тушди: — Ҳой, полни расво қилибсан-ку! С. Нуров, Нарвон
-
— Вой-бў, ҳовлини расво қилибсизлар-ку, — дейди Фотима опа тоғора изларини кўриб. Р. Файзий, Сен етим эмассан
-
Шукур Каримович ғўдайиб турган Салимхон Обидийга хўмрайди: — Домла, расво қилдингиз! — деб пўнғиллади. Мирмуҳсин, Умид
-
— Ўша фелетон ҳамма ишни расво қилиб ташлади. Матбуотда эълон қилиндими — тамом. Ғишт қолипдан кўчди. Н. Аминов, Қаҳқаҳа
-
Қизларни ҳам расво қиляпсиз. С. Зуннунова, Олов
-
— Болалар мени яхши кўрсин, деб уларни расво қиляпсиз, ўртоқ Султонова [деди Баратов]. С. Зуннунова, Янги директор
-
Чакки қилади Шоқосим ака. Наша бир куни уни расво қилади. Ойбек, Танланган асарлар
Расвойи олам (ёки жаҳон) бўлмоқ
-
Замондин замон ўтиб, уларнинг дилида яхшилик, мурувват, ҳамият, инсоф-у адолат чироғи ёнармикин ёхуд то қиёмат қадар шундай бадбахтлик ботқоғида расвойи олам бўлиб қолармикинлар? С. Сиёев, Ёруғлик
-
Буларни ўйлаганда, Тожибойнинг ичини қоронғи босиб, кўз олди тиниб кетди. Йўқ, кимсан — Тожибой оқсоқол бундай расвойи жаҳон бўлиш учун туғилган эмас. П. Турсун, Ўқитувчи
РАСВО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
RASVO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
расво сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар