редакция
билан улашинг
1. Таҳрир жараёни, таҳрир; қўлёзмани муҳаррир тузатишлари билан нашрга тайёрлаш.
-
Редакция қилмоқ.
2. Муайян ишловдан ўтган, тузатилган матн.
-
Романнинг янги редакцияси.
3. Нашриёт органларида нашр ишини олиб борувчи, қўлёзма матнларни ишлаб, нашрга тайёрлаб берувчи ходимлар жамоаси.
-
Журнал редакцияси. Редакция мажлиси.
-
Усмон Яхшиев таҳрир қилган материалларнинг таржимаси тўғри ва аниқлигига редакцияларнинг ходимлари заррача шубҳа қилмас эдилар. Х. Ёдгоров, Ҳаёт тўлқинлари
-
Кўп сонли газетхонлар редакциямизга мурожаат қилиб, ёш олимга берилган илмий даража етарли эмас, деб ҳисобламоқдалар. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
4. Таҳририят ходимлари ишлайдиган бино.
-
Аҳмад редакциядан чиқиб, муюлишга борганида, орқасидан Раҳим ака етиб келди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
РЕДАКЦИЯ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
REDAKSIYA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
редакция сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар