сандал
билан улашинг
Ўрта Осиё, Яқин Шарқ мамлакатлари ва Японияда маълум бир жойни иситиш учун мўлжалланган манқал; хонанинг ўртасига ёки чеккароқ ерига чор-бурчак чуқурчага ўрнатилган, устига кўрпа ёпилиб, атрофига кўрпачалар тўшалган хонтахтадан иборат бўлиб, ичига саксовул ёки кўмир чўғи солинади; танча (қиш совуғида сандалга оёқ-қўлни тиқиб исинилади, айни пайтда устига дастурхон ёзиб, ундан стол сифатида фойдаланилади).
-
Келинчак хокандозда чўғ келтириб, сандал чуқурчасига солди ва устига янги қуроқ кўрпани ёпди. Газетадан
-
Бу уйдаги сандал атрофига шоҳи ва атлас кўрпачалар тўшалган, катта-катта парқу ёстиқлар қўйилган. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Ундоқ бўлса, олиб киринглар, сандалда исин-син, таом беринглар. Мирмуҳсин, Меъмор
Бот. Ниҳоятда хушбўй, эфир мойига бой, доимий яшил кўп йиллик дарахт (бўёқ ва хушбўй эфир мойлари олишда фойдаланилади).
-
Анча тузалиб, йўлга чиқиб кетаётган Меъмор, Ҳожитабиб берган сандал ёғочидан ясалган асога тиралиб, хотини билан бир лаҳза гаплашиб қолди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Хушбўй сандал дарахтидан ишланганмиз устида Навоийдан келган олтин боғичли хат турарди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
Пошнасиз ёзги енгил оёқ кийими; сандалет, шиппак.
-
У оёғига доим енгил сандал кийиб юради. А. Мажидий, Инжиқ зиёратчи
-
Уйда оёқ кийими бир неча пар — чувак, маҳси, сандал, калиш, туфлилар. Ғ, Ғулом
САНДАЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SANDAL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
САНДАЛ сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан САНДАЛ сўзига берилган маънолар
сандал сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
сандал сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing